- Бош саҳифа
- Мақолалар
- Фарзандингизни тарбиялаш учун 5 та маслаҳат
Фарзандингизни тарбиялаш учун 5 та маслаҳат
Бола учун энг ёмони нима деб ўйлайсиз – онанинг ишлаши сабабли унга эътибор кўрсатмаслигими ёки боланинг доимо уй ишлари билан банд онасини кўришими?
Аслида иккала вариант ҳам афзал эмас. Агар сиз болангиз билан вақт ўтказсангиз ва бу билан сиз ўзингизни ёмон ҳис қилсангиз, шароитни ўзгартиринг. Агар сиз ишласангиз ва болангизни ташлаб кетганингизга виждонингиз қийналаётган бўлса – шароитни ўзгартиринг. Бу дегани ҳамма нарсани ташлаб бошқа томонга ҳаракат қилиш эмас. Энг муҳими – бу эшитиш ва ички қониқмаслик билан курашишни ўрганиш.
Агар онгингиз ва қалбингиз ўртасида боғлиқлик ярата олсангиз, ўзингизни бахтли ҳис қиласиз.
Тушкунликка тушманг. Ҳаётда чекловлар йўқ: ёки ошхона, ёки жамиятда омадга эришиш. Буларнинг ҳаммаси – эски андозалар, кўп одамлар уларни рад этмоқда. Биз болаларни қандай тарбиялаётганимиз, уларга ҳаётимиз, ҳиссиётларимиз, ҳаракатларимиз ва ҳаттоки такаббурлигимизни қандай акс эттирганимизни эслашимиз ва эътибор беришимиз керак.
МЎЪЖИЗА ЭРТАКЛАРДА БЎЛАДИ
Агар бола ҳамма нарсани фақат сизнинг нутқингиз орқали ўзлаштиради деб ўйласангиз, янглишасиз. Жуда кўп болаларга ота-она, атрофидагилар ва уларнинг муносабатларини кузатиш орқали ўтади. Айнан шу муносабатларни болалар ҳаётда қўллайдилар. Боланинг хотирасида уни ўраб турган одамлар, кўрсатмалар, фикрлаш намуналари, дунёга муносабат ва хулқ-атвор сақланади.
ЧИН ЮРАКДАН БАЖАРИНГ
Бола учун 6–7 ёшгача ҳаётининг муҳим қисми ўйин ҳисобланади. Агар бунга сизнинг вақтингиз бўлмаса, ёдда тутинг: ҳамма гап вақтда эмас, унинг сифатида. Агар сиз бола билан бир неча соатлаб ўйнасангиз ҳам, қизиқиш билдирмасангиз, бола буни ҳис қилади. Қизиқарли ва мароқли ўйин танланг, ўзингиз бирон нарса ўйлаб топинг – бу бор-йўғи 30 дақиқа бўлиши мумкин! Болага ўзи учун машғулот топишига имкон беринг: бу ёшда «мен ўзим» кўриниши муҳим ҳисобланади.
СИЗ ҲАР ДОИМ ҲАМ ҲАҚ ЭМАССИЗ
Орамизда кўпчилик: «Агар яхши ўқимасанг, кўча супурасан… Қанчалик бекорчи бўлсанг, сендан ҳеч қандай умид йўқ…» деган гапларни эшитган. Ўргатиш – ота-она амалиётида табиянинг асосий кўриниши. Биз: «Бундай қил!» деймиз. Агар бола биз хоҳлагандек бажармаса, уни тузатамиз – бу болани бошқаришнинг бир тури. Сиз атайдан хато қилишга уриниб кўринг, масалан, математикада ёки бошқа нарсада. Бола қанчалик бахтли бўлишини сиз тасаввур ҳам қила олмайсиз ва бу қўрқинчли эмас.
УНДАН СЎРАНГ
Эрталаб болангизни шошилиб кийинтираяпсиз, унинг нарсаларини қидиряпсиз, у эса қимир этмасдан ўз хаёллари билан банд. Нима учун? Чунки у аниқ биладики, уни кийинтириб қўйишади, қаерга ва қачон керакли жойга ота-онаси олиб боради. Бу – бола шахсининг шаклланиши. Аммо унинг ўзи нимани хоҳлайди ва қандай қизиқишлари бор? У кичиклигида буни сўраш мумкин, бола жон-дили билан сизга гапириб беради. Ўсмир ёшида эса, ўз қизиқишлари ҳақида очиқчасига гапириши даргумон, бу вақтда у ўз ҳаётини қурадиган субъект эмас, тарбия объекти эканлиги ҳақидаги фикрларга кўникади.
ГАДЖЕТЛАР ВА ҲАҚИҚИЙ ДУНЁ