ИННОВAЦИОН МAРКAЗ

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги қошидаги ахборот ва педагогик технологиялар инновацион маркази 2019 йилда яратилган бўлиб, унинг мақсади таълим-тарбия жараёнига замонавий дастурларни жорий етишдан иборат. Марказнинг фаолияти шунингдек, мактабгача ёшдаги болаларни интеллектуал, маънавий-эстетик ва жисмоний ривожлантиришга, уларнинг мактабга тайёргарлик даражасини яхшилашга қаратилган. Марказнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

• Замонавий стандартлар ва технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш, мактабгача таълимнинг Aхборот мониторинг тизимини самарали ишлашини таъминлаш 

• ЎзР МТВ тизимида хавфсизликни таъминлаш

• Болалар ўртасида эрта ривожланиш соҳасида тадқиқотларни ўтказиш

• Мактабгача таълим соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун тадбиркорлик субъектлари, турли лойиҳаларнинг ташаббускорлари ва бошқа манфаатдор вакиллар билан алоқаларни яратиш ва қўллаб-қувватлаш

• Таълим-тарбия жараёни доирасида ўқув-услубий материалларни, таълим дастурларини ишлаб чиқиш ва яратиш

• Мактабгача таълим сифатини баҳолаш усулларини назорат қилиш, ҳамда мактабгача таълим бинолари прототипларининг экспертизасини ўтказиш 

• Мактабгача таълим муассасаларида истеъмол қилинадиган маҳсулотлар сифатининг таҳлилини амалга ошириш.

юкланган: 04.01.20210.3 mb.
Вверх