- Бош саҳифа
- Янгиликлар
- Ҳурматли ота-оналар ва Мактабгача таълим муассасалари раҳбарлари!
Ҳурматли ота-оналар ва Мактабгача таълим муассасалари раҳбарлари!
Мактабгача таълим вазирлиги коронавирусга қарши кураш бўйича Ўзбекистоннинг махсус республика комиссияси қарорига биноан болаларнинг соғлиғи учун барча зарур хавфсизлик чораларини таъминлаш ва санитария-гигиена қоидаларига тўлиқ риоя қилиш учун шароит яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг «яшил» ва «сариқ» зоналаридаги Мактабгача таълим муассасалари ўз фаолиятини 2020 йил 1 августдан бошлаб давом эттиради. Ушбу жараён Мактабгача таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган жадвал асосида босқичма-босқич амалга оширилади.
Давлат МТМларининг Махсус республика комиссияси томонидан илгари эълон қилинганидек, 15 июндан эмас, балки 2020 йил 1 августдан бошлаб очилиши болалар ва МТМ ходимларининг ўз фаолиятини қайта тиклаганидан кейин соғлиғи имкон қадар хавфсиз бўлишини таъминлаш учун амалга оширилиши керак бўлган бир қатор чора-тадбирлар билан боғлиқ:
– «Ўзбекистон Республикасида МТМларининг тартиби, жойлашиши ва ишлашига қўйиладиган санитария-гигиена талаблари»га оид СанПиН 0355-18 нинг амалдаги санитария меъёрлари ва қоидаларига мувофиқ мамлакатимиздаги 6000 дан ортиқ давлат МТМларини ювиш, антисептик ва дезинфекцияловчи, шунингдек, контактсиз пирометрлар ва шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаш;
– озиқ-овқат маҳсулотларининг бузилишини олдини олиш мақсадида барча озиқ-овқат омборлари 2020 йил март ойида МТМ фаолияти тўхтатилгандан сўнг дарҳол бўшатилганлигини ҳисобга олган ҳолда, озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олиш ва МТМга етказиб бериш;
–МТМда таъмирлаш ишларини олиб бориш ва ўқув йилининг бошига қадар уларнинг ҳудудларини ободонлаштириш, хусусан, айрим яшил майдонларнинг қониқарсиз ҳолатини инобатга олган ҳолда дарахтларга шакл бериш, шунингдек, МТМни тўхтатиб туриш даврида ишчилар йўқлиги сабабли ўйин майдончаларини керакли ҳолатга келтириш;
– ҳудудий санитария-эпидемиологик осойишталик марказлари билан биргаликда мактабгача таълим муассасалари ҳудудлари ва биноларида дезинфекция ва қайта ишлов бериш бўйича тадбирлар ўтказиш;
– карантин даврида молиялаштириш тўхтатилганини ҳисобга олган ҳолда МТМларни очиш бўйича барча тайёргарлик тадбирларини амалга ошириш учун зарур молиявий ресурсларни жалб қилиш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш;
– МТМга қайтиб келган болалар ва МТМ ходимларининг тиббий кўрикдан ўтишлари учун шароит яратиш;
– «қизил» зоналарда яшовчи болалар ва ходимларнинг болалар боғчасига ташриф буюриши билан боғлиқ юзага келиши мумкин бўлган хатарларни камайтириш (аҳоли ва МТМ ходимлари учун минимал ноқулайликларда).
Мактабгача таълим вазирлиги яна бир бор эслатиб ўтадики, биринчи навбатда, болалар манфаатлари ва хавфсиз ривожланаётган муҳитни яратиш зарурати билан боғлиқ вазифалар амалга оширилади.
Ҳозирги вақтда Мактабгача таълим вазирлиги томонидан республика бўйлаб ота-оналарнинг фикрлари ўрганилмоқда, унинг натижаларига кўра, ҳозирги эпидемиологик вазиятда болалар боғчасига боришдан ота-оналарнинг бош тортиш ҳолатлари аниқланган. Шу сабабли, тарбияланувчиларнинг ота-оналарини ўз ичига олган МТМнинг назорат кенгашлари ота-оналар пандемия даврида МТМга боришдан бутунлай бош тортсалар алоҳида МТМлар фаолиятини қайта бошлашнинг ҳожати йўқлиги тўғрисида қарор қабул қилинади.
Маълумки, аҳолининг айрим норозилигига республика махсус комиссиясининг қарори билан давлатга қарашли бўлган МТМдан фарқли ўлароқ, хусусий МТМлар фаолиятини қайта тиклашга 2020 йил 15 июндан йўл қўйилганлиги сабаб бўлган. Комиссиянинг ушбу қарори хусусий МТМлардаги гуруҳларда тарбияланувчилар сони камроқ, гуруҳлар сони чекланганлиги, яъни кўп болалар йиғилмайди, шунингдек, нодавлат сектор учун санитария-эпидемиология талабларига мувофиқ тезкор фаолият юритиш имконияти мавжудлиги сабабли қабул қилинган.
Шу билан бирга, айни пайтда, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ЮНИСЕФнинг Халқаро болалар жамғармаси кўмагида «COVID-19 пандемияси даврида мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш бўйича вақтинчалик регламентни тасдиқлаш тўғрисида» Қўшма қарор лойиҳасини ишлаб чиқди ва у якуний тасдиқлаш босқичида, унга мувофиқ, коронавирусга қарши кураш бўйича Ўзбекистон республика махсус комиссиясининг 2020 йил 2 июндаги 27-сонли мажлиси баённомаси асосида қуйидагилар ишлаб чиқилди:
– СОВИД-19 пандемияси даврида МТМ фаолиятини ташкил этиш бўйича вақтинчалик қоидалар;
–МТМ тарбияланувчисининг қонуний вакиллари учун квитанция бланки шакли;
–МТМларда ювиш ва дезинфектциялаш воситаларини сарфлаш меъёри;
– эрталабки фильтр журнали шакли.
Ушбу қарорда белгиланган қоидаларга асосан давлат ва нодавлат МТМда:
– барча ходимлар санитария-гигиена, эпидемияга қарши қоидалар ва хавфсизлик стандартларини яхши билишлари, шунингдек, ҳудудий санитария-эпидемиология осойишталиги марказлари мутахассислари томонидан ўқитилган бўлиши керак;
–агар болалар хавфсизлиги учун тегишли шарт-шароитларни таъминлаш тўғрисида МТМ раҳбари томонидан имзоланган кафолат хати ва ҳудудий санитария-эпидемиология осойишталиги марказининг қарори мавжуд бўлсагина МТМ фаолиятини қайта тиклашга рухсат этилади;
– МТМ ходимлари тиббий ниқоб тақишлари, шунингдек, ижтимоий масофани сақлашлари шарт;
–мактабгача таълим муассасаси ҳудудида мунтазам равишда профилактика дезинфекция ишлари олиб борилиши керак;
– тана ҳарорати 370С дан юқори, шунингдек ЎРВ аломатлари (томоқ оғриғи, йўтал, безовталик ва бошқалар) кузатилса, ходимлар ва тарбияланувчиларнинг МТМга ташрифлари тақиқланади;
– агар оилада, яқин ижтимоий доирада COVID-19 касаллиги аниқланса, болани МТМга олиб келмаслик ва дарҳол МТМга хабар бериш;
–МТМ ҳудудига кирмаслик, болани МТМга кираверишда масъул ходимга қолдириш;
–мактабгача таълим муассасаси жойлашган ҳудудда эпидемиологик вазият мураккаблашганда, унинг фаолияти ҳудудий санитария-эпидемиология осойишталиги марказларининг қарори билан тўхтатилади.
Сиздан белгиланган барча профилактика чораларини қатъий бажаришингизни сўраймиз ва агар сиз ёки болангизда коронавирус аломатлари аниқланса, бу ҳақда тезкор равишда МТМ раҳбарияти ва ходимларига хабар беринг, шунингдек соғлиғингиз хавфсизлигини таъминлаш ва атрофдагиларга юқтириш хавфи туғдирмаслик учун шифокорга мурожаат қилинг.
Манба: