15.06.2020

«Саломатлик алифбоси» – МТВнинг янги телевизион лойиҳаси Ҳурматли ота-оналар!

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунида янги «Саломатлик алифбоси» лойиҳасини ишга туширади.

Сиз дастурни «Оилавий» телеканали орқали ҳар душанба куни (рус тилида) ва чоршанба куни (ўзбек тилида) соат 16:15 да томоша қилишингиз мумкин.

«Саломатлик алифбоси» мактабгача ёшдаги болаларни ривожлантириш масалаларида ота-оналарга жуда яхши ёрдамчидир. Болалар турли хил ва уларнинг ҳар бирида турли имкониятлар ва қобилият бор. Биз болаларнинг саломатлиги ва ривожланишидаги ўзига хос хусусиятларни қанчалик эрта илғаб қўллаб-қувватласак, уларнинг мустақил ҳаётга имкониятлари шунчалик кўп бўлади.

Дастур давомида сиз фақат ишончли тавсиялар билан танишасиз, шунда Сиз фарзандингизнинг ривожланишини кузатишингиз ва агар зарур бўлса, мутахассислар билан биргаликда болангизга дастлабки босқичларда ёрдам беришингиз мумкин.

 

Манба:

 
Вверх