24.11.2020

Payme ва click орқали МТТ учун тўловни амалга ошириш / Pedagog va ota-onalar uchun

Болаларга ғамхўрлик қилиш – барча ота-оналар учун муҳим вазифа. Ҳар бир ота-она ўз боласига энг яхши нарсаларни раво кўради: таълим, тарбия, энг ижобий ҳиссиётлар билан йўғрилган муҳит. Замонавий технологиялар туфайли яхши ҳаётга йўл енгиллашади: яқинда МТТ учун тўлов тизими воисталарида тўловни амалга ошириш хизмати жорий этилди.

Ташкил этилган хизматга Ахборот ва педагогик технологиялар инновацион маркази асос солган ва бундан буён ҳар бир ота-она болалар боғчаси учун тўловларни Payme, Click ва бошқа хизматлардан тўлаш имконига эга бўлдилар. Болалар боғчаси хмзматларига тўловларни амалга ошириш зарурати ҳар ойда юзага келади, бу эса, айрим ноқулайликлар билан боғлиқ.

Ота-оналарнинг банкларга боришлари, тўлов квитанцияларини сақлашлари ва давлат боғчаларига тақдим этишлари шарт эмас. Энди Payme, Click ва бошқа хизматлар иловасини юклаб олишнинг ўзи етарли, шунингдек, унга пластик карталарни улаб, боланинг ўқиши учун тўловларни осонликча амалга ошириш мумкин. Тўлов тизимлари орқали тўловлар – бу қулай, осон ва уй ёки ишдан чиқиб кетишни талаб қилмайди.

Нима учун бу қулай?

  • Вақт тежалади

  • Ҳужжат керак эмас, фақат карта ва айрим маълумотлар керак

  • Шаблонни сақлаш ва қўшимча тўловларни бир неча марта босиш

  • Осон фойдаланиш

Қулайлик учун Payme орқали тўлов намунаси илова қилинган:

  1. Иловани очиш ва ВСЕ (БАРЧА) тугмаси ёрдамида тўлов саҳифасига ўтиш.

  2. Давлат хизматлари ва ДАН жарималари пунктигача айлантириб, ВСЕ (БАРЧА) тугмасини босиш.

  3. Рўйхатдан Maktabgacha talim vazirligi ни топиш.

  4. Фуқаролик тури танланади.

  5. Очиқ рўйхатдан фуқароликка мувофиқ пунктни танлаш.

  6. Доирани тегишли маълумотлар билан тўлдиринг, тўлов суммасини кўрсатинг ва ДАВОМ ЭТИШ тугмасини босинг.

  7. Кейин киритилган маълумотлар тўғрилиги ҳақида маълумот кўрсатилади. Агар ҳаммаси тўғри бўлса, ТЎЛАШ тугмаси танланади.

  8.  Тайёр!

Давлат мактабгача таълим ташкилотларига онлайн тўловларга оид саволлар билан payments@innocenter.uz. га мурожаат қилинг.

Вверх