31.12.2020

МТВ янги жойларда автобуслар асосида мобил (ҳаракатланадиган) МТМни ишга туширди

Республика бўйича 98 та маҳаллалардаги 4.7 минг болалар мактабгача таълим доирасида қамраб олинади.

Тошкент – ўтган йилнинг куз ойида Мактабгача таълим вазирлиги мобил МТМ бўйича пилот (синов) лойиҳа натижаларини сарҳисоб қилди. 2019 йилнинг октябрь ойида Ўзбекистоннинг 12 та вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасига қайта жиҳозланган Isuzu автобуслари чиқарила бошланди. 93 та гуруҳ 44 та олисдаги маҳаллаларда деярли 2 минг болани мактабгача таълим билан қамраб олди.

Лойиҳанинг синов босқичи муваффақиятли ўтгани сабабли МТВ уни давом эттириш ва кенгайтиришга қарор қилди. Автобуслар ва болалар майдончаларини қуриш грант маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

«Aqlvoy автобуслари – бу узоқ, бориш қийин бўлган туманлардаги болалар учун мактабгача таълимга қисқа муддатларда эришиш имкониятидир. У ерларда қамраб олиш кўрсаткичлари пастлигича қолмоқда. Республика бўйича 3.5 мингдан ортиқ маҳаллаларда давлат МТМлари йўқ, демак, болалар зарур билимлар ва мактабга тайёргарликсиз қолмоқдалар. Синов босқичида мобил МТМга катта эҳтиёж борлиги маълум бўлди. Ота-оналар бундай гуруҳларга болаларини бажонидил ёздирдилар, қўшни туманлардагилар эса, Aqlvoy автобуслари қачон келишини сўраб қолдилар, – деди мактабгача таълим вазири Агрипина Шин.

Бугунги кунда 49 та янги автобуслар ишлаб чиқариш тугатилди. Аввалги гуруҳдаги каби улар қуёш батареялари билан ёритилган, кондиционер, санузел, иссиқ ва совуқ сув, овқатни иситиш учун ошхона билан таъминланган. Таълим-тарбия жараёнида мажбурий овқатланиш ташкил қилинмаса-да, аммо енгил таомларни иситиш имконияти бор.

Республика бўйлаб 98 та ўйин майдонлари қурилиши олиб борилмоқда. Улар чидамли, бақувват ва мустаҳкамлиги билан фарқланади. Тарбияланувчилар кўп вақтларини (ёмон об-ҳаво бундан мустасно) тоза ҳавода ўтказадилар, бу ерда ўйингоҳлардан ташқари машғулотлар ўтказиш учун шийпончалар ҳам кўзда тутилган. Янги намунадаги биринчи майдонча Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида қурилди. Янги мобил болалар боғчалари январь ойидан иш бошлайди, 2021 йилнинг баҳор ойидан эса, тўла қувватда ишга тушиши режалаштирилган. Қишлоқ туманларида Aqlvoy гуруҳи болалар боғчаси йўқ жойларни оз бўлса-да, мактабгача таълим билан қамраб олади.

Мобил МТМ тарбиячилари қўшимча таълим оладилар, шу жумладан биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш курсларини ҳам ўқийдилар. Мобил гуруҳларга қатнаш бепул.

2021 йилда автобуслар асосида ташкил этиладиган мобил гуруҳлар мавжуд туманлар рўйхатини Ўзбекистон Мактабгача таълим вазирлиги ҳаволасидан кўриш мумкин.

 

ҲУРМАТЛИ ОТА-ОНАЛАР ВА МТМ ХОДИМЛАРИ!

Ўзбекистон Мактабгача таълим вазирлиги сизга коронавирусга қарши кураш бўйича республика махсус комиссияси мактабгача таълим муассасаси раҳбарияти ва ходимлари томонидан зарур хавфсизлик чоралари таъминланган ҳолда, «яшил» ва «сариқ» зоналардаги мактабгача таълим муассасалари фаолиятини қайта тиклаш тўғрисида қарор қабул қилганига оид хабар беради. Ҳозирги кунда ишчи гуруҳ таркибига Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги, шунингдек, UNICEF ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти каби халқаро ташкилотлар киритилган, МТМ фаолиятини тиклашга талаблар кўрсатиб ўтилган қоидалар ишлаб чиқилмоқда. Мактабгача таълим вазирлиги МТМларни очишга оид шартларни қўшимча равишда маълум қилади.

Барча зарурий хавфсизлик чоралари билан таъминланган хусусий боғчалар 2020 йил 15 июндан ишга тушишлари мумкин.

Ҳозирги вақтда Мактабгача таълим вазирлигида давлат МТМлари фаолиятини тиклашда хавфсизлик чоралари билан таъминлангани ва уларнинг шаклланишига шароит яратилгани, шу жумладан МТМда болалар овқатланишини ташкил этиш учун маҳсулотлар сотиб олиш, зарурий ҳимоя ва дезинфекция воситаларини ўрнатиш, шунингдек, МТМ ходимларини меҳнат таътилидан чақириб олиш каби ташкилий масалаларга оид зарурий расмийлаштириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Болалар хавфсизлигини таъминлаш – ҳозирги пайтда МТМ ходимлари ва раҳбарияти олдида турган муҳим вазифа. Шунинг учун Мактабгача таълим вазирлиги МТМ тарбияланувчилари учун хавфсизлик шароитларини яратиш билан боғлиқ барча ташкилий ишлар маълум вақт олишига тушуниш билан муносабатда бўлиинигизни сўрайди. Давлат МТМларини очиш 15 июндан 1 июлгача график асосида амалга оширилади, ҳозирги вақтда Мактабгача таълим вазирлиги уларнинг сифатли ва хавфсиз фаолият юритиши учун барча омилларни ишлаб чиқмоқда.

График Мактабгача таълим вазирлиги сайтида эълон қилинади.

 

Сиздан карантин чораларини юмшатиш даврида ҳушёр, эҳтиёткор бўлишни унутмасликни, коронавирусга қарши кураш бўйича Ўзбекистон республика махсус комиссиясининг кўрсатмаларига риоя этиш, ўзингиз ва яқинларингизнинг соғлиғига ғамхўрлик қилишингизни ўтиниб сўраймиз.Агар сизни ёки фарзандингизни юқори ҳарорат, нафас сиқиши, қуруқ йўтал, лоҳаслик безовта қилса, дарҳол врачга мурожаат қилинг ва МТМ ходимларига хабар беринг.

Манба:


 

Вверх