- Бош саҳифа
- Янгиликлар
- МТМда болалар таъминоти учун тўловларни қайта ҳисоблаш тўғрисида Ҳурматли ота-оналар ва МТМ ходимлари!
МТМда болалар таъминоти учун тўловларни қайта ҳисоблаш тўғрисида Ҳурматли ота-оналар ва МТМ ходимлари!
Ҳурматли ота-оналар ва МТМ ходимлари!
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги сизга мактабгача таълим муассасаларида болалар таъминоти учун тўловларни қайта ҳисоблаш 2016 йил 23 августдаги 2821-сонли мактабгача таълим ташкилотлари ва мактаб-интернатларда болалар таъминоти учун тўловларни тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом асосида амалга оширилишини маълум қилади, бунда:
– МТМда бола таъминотига тўловдан олинган пул маблағлари унинг овқатланишини таъминлашга йўналтирилади (Низомнинг 2-пункти);
– агар бола 3 кундан ортиқ МТМда бўлмаса, бу давр учун амалга оширилган тўлов боланинг МТМда бўлган даври учун кейинги тўловларда ҳисобга олинади (Низомнинг 13-пункти);
–бола МТМга келмай қўйса, бир ойга эмас, МТМда бўлган кунларигагина тўлов амалга оширилади (Низом, 14-пункт).
Низомдаги пунктлардаги маълумотлардан келиб чиқиб, МТМда бола таъминоти учун тўловларни қайта ҳисоблаш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
1.Агар бола мактаб ёшига етиб, МТМга келишни тўхтатса, унинг таъминоти учун МТМга олдиндан тўланган пул маблағлари ота-онанинг аризасига биноан қайтарилади.
2.Агар бола 2020–2021 ўқув йилида МТМга келишда давом этса, унинг МТМдаги таъминотига олдиндан тўланган пул маблағлари кейинги даврлар учун тўловларда ҳисобга олинади.
Манба: