09.02.2021

Жанубий Корея Ўзбекистон боғчаларига ақлли роботлар тақдим этди

2021 йил 9-феврал куни болаларга робототехника  ва дастурлаш  малакаларини ўргатиш учун белгиланган Алберт ва  Генибот ақлли роботларнинг онлайн-маросими тақдимоти ўтказилди.  Корея Республикасидаги ҳамкорлар Ўзбекистонга  беғараз ёрдам асосида 275 та робот ва 350 та қўлланма  тақдим этдилар. Мазкур роботлар  республиканинг барча минтақалари  бўйича  53 та МТМга  берилган.
Алберт ва Генибот роботлари  олти ёшдан ошган болалар учун мўлжалланган. Аввало, тайёр кодлаш карталаридан фойдаланган ҳолда, бола код блоклари қандай ишлашини тушуниши мумкин. Каттароқ болалар роботни смартфонга улаб, ўз  буйруқ ва амалларини бажаришлари мумкин бўлади.

Вверх