InnoKids иловасини

Ўзбекистон Республикаси  Мактабгача таълим вазирлиги  ҳузуридаги  Ахборот ва педагогик  технологиялар  инновация маркази  InnoKids иловасини  яратди. 
Ушбу лойиҳа  МТВнинг  малакали мутахассислари  томонидан махсус  услубда ишлаб чиқилган  ўйиндан  иборат. Ўйин 2 ёшдан 7 ёшгача  бўлган болалар учун турли хил қизиқарли-маърифий  ўйинларни  ўз ичига олган.
InnoKids иловаси  уйда  ўрганаётган болалар  ва йўлда ўрганиш учун   мўлжалланган,  болалар боғчаси  ва биринчи синфга тайёргарликни таъминлайди, математика, нутқ ва тил, моторика,  бошланғич ва тадқиқий фанларнинг барча босқичларини қамраб олган. 
Иловани МДҲнинг барча  давлатларида  юклаб олиш  мумкин ҳамда  ўзбек ва рус тилларида  шакллантирилган.  Иловани  App Store  ва  Google Play  орқали юклаб олиш мумкин.

Вверх