«Bor Ekan — Zo’r ekan!» журнали

«Bor Ekan — Zo’r ekan!»- бу мактабгача ёшдаги болалар учун кўнгилочар ва таълим журнали, у тажрибали методистлар иштирокида ишлаб чиқилган. Нойоб лойҳа "Ilk Qadam" давлат дастури асосида яратилган бўлиб, унинг контенти 1 йошдан 7 йошгача бўлган болаларни 5 асосий соҳада ривожлантиришга асосланади. Уларнинг мазмунида кичкинтойнинг асосий кўникмаларини ривожлантирувчи машқлар ва вазифалар мавжуд: майда моторика, хотирани машқ қилдириш ва онгни ривожлантириш, расм чизиш, мантиқ, қизиқтирувчи вазифалар ва кўплаб бошқалар.

1-сони:
Аъло ва Доно, шунингдек уларнинг дўстлари билан қизиқарли саёҳатга ёл олинг. Сиз ва фарзандингиз журнал саҳифаларида кўплаб қизиқарли ва тарбиявий вазифаларни топасиз!

2-сони 
Журнал мутахассислар ва методистлар гуруҳи томонидан яратилган бўлиб, бу таркиб нафақат болангизни банд бўлишига, балки жуда кўп қизиқарли ва янги нарсаларни айтиб беради.

 3- сони:
Энг ёрқин ва энг қизиқарли нашр кўплаб ўйинлар ва вазифаларни таклиф этади. Қиш - яқинларингизни ва фарзандларингизни хурсанд қилиш вақти. Қўлга киритишга шошилинг!

 4- сони:
Bor ekan-Zo'r ekan - бу янги билимлар, саргузаштлар ва энг қувноқ болалар!
Янги 4-сонда  Аъло, Доно  ва уларнинг дўстлари кўпгина вазифалар, лабиринтлар, ранг-баранг қилиб бўяш ва ҳатто кроссвордлар  тайёрладилар.

Нашр ўзбек ва рус тилларида чиқарилади, уни “Korzinka.uz” ва “Макро” супермаркетларида, “Матбуот Тарқатувчи” шохобчаларда, “Арена марказ” дўконларида, “Эркатой” ўйинчоқлар дўконларида, “Китоб олами” ва “Книжный мир” дўконларида, шунингдек, болалар ўйин майдончаларида – “Play zone” ва “Play arena” кабиларга тақдим этилган. Тез кунларда сиз ушбу журнални вилоят дўконларидан ҳам топишингиз мумкин, янгиликларни эса журналнинг ижтимоий тармоқларида кузатинг.

Instagram

Вверх