- Бош саҳифа
- Лойихалар
- IT лойҳалар
- Болалар боғчаси
Болалар боғчаси
«Болалар боғчаси» – бу ЮНИСЕФнинг техник, маслаҳат ва молиявий кўмаги билан Мактабгача таълим вазирлиги мутахассислари томонидан ташкил этилган таълимни бошқариш ахборот тизими. Жорий этилган платформа 2018 йил 1 апрелдан ҳозирги кунгача амалга оширилмоқда.
«Болалар боғчаси» тизимига ҳар бир бола тўғрисидаги маълумотлар алоҳида киритилади. Эндиликда, мактабгача таълим муассасалри мудиралари боланинг давомати ва саломатлигини компьютер ва мобил иловалари воситасида назорат қилиш имконига эгалар. Тарбиячилар эса, гуруҳнинг ақлий ва ҳиссий тараққиётини кузатишга муваффақ бўлдилар.
Бундан ташқари, барча таълим муассасалари боланинг ривожланиш жараёни, олинган эмлашлар ва тарбияланувчиларнинг шахсий эҳтиёжлари, шунингдек, боланинг мактабга тайёрлиги тўғрисида маълумот олишади.
«Болалар боғчаси» платформаси мактабгача таълим муассасаси фаолиятининг шаффофлигини таъминлаш, шунингдек, бўш ўринларнинг аниқ сонини билиш имконини беради. Бунинг учун Мактабгача таълим вазирлигининг www.mdo.uz сайтига киринг ва «Фаолият» иловасини босинг, кейин ўзингизни қизиқтирган рўйхатни танланг.