- Бош саҳифа
- Мақолалар
- Педагог қиёфаси
Педагог қиёфаси
Бизга маълумки, тарбиячи – бу нафақат касб, балки йиллар давомида ишлаб чиқилган имиж. Ҳақиқий педагог йиллар давомида ўз обрўси учун меҳнат қилади, доимо ўзгариб, такомиллашиб боради. Фарзандларимизнинг тарбиясини қайси педагогга ишониб топшириш мумкинлигини тушуниш жуда муҳим.
Яхши тарбиячи ҳар бир болага нисбатан уддабурон, профессионал ва индивидуал ёндашувда сабрли, ўзгаришларга мослашиш қобилияти борлиги билан ажралиб туради. Ҳозирги мавжуд замоанвий шароитлар илгаригисидан фарқланади. Таълим тизимида жуда ҳам кўп янги вазифалар дунёга кела бошлади, бу имижини ўзгартирувчи ролини ўрганишда муҳим аҳамиятга эга.
Тарбиячи – бу ўз имижига таянадиган катта жамоанинг вакили. Унинг доим ўз қиёфаси бор – одамлар уни ижобий ёки салбий жиҳатдан қабул қиладилар. Бу нафақат кўз билан кўриш, балки инсоннинг фикрлаш, мулоқот ва ҳаракатлар қиёфасидир. Замонавий педагог тарбиячининг васийлик ва ғамхўрлик кўрсатиш хусусиятларини қўшиб олиб бориши ва хотиржам тушунтириш, шарҳлаш, дарс беришни бирлаштириш маҳоратига эга бўлиши керак.
Ижобий имижнинг асосий таркибий қисмлари:
-
Истеъдод
-
Ташқи кўриниш кўркамлиги
-
Нотиқ (гапира олиш)
-
Маъноли ишора (мимика, имо-ишора)
-
Одоб-ахлоқ
Умуман олганда, ташқи қиёфа инсон ҳақида илк таассурот уйғотадиган биринчи даражали имиж ҳисобланади. Педагогнинг ташқи кўриниши ва бутун қиёфаси унга қадр-қиммат сифатида хизмат қилиши ёки салбий хусусиятларнинг бир қисмига айланиши мумкин. Ўзини муваффақиятли намоён этиш учун кўп куч талаб этилади, аммо ўз имижини сақлаб қолиш учун бундан ҳам кўпроқ куч керак бўлади.
Хотиржам нутқ, ёқимли рангдаги ва тоза кийим, шунингдек, ишонч ва ўзини тута билиш ҳамда ота-она ва болада ишонч уйғотувчи сўзлай олиш услуби каби тафсилотларни ҳам унутмаслик лозим..
Муаллиф: Ширин Баймирзаева
Манба: https://pedsovet.su/load/317-1-0-54373